Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони қироли Россияга амалий ташриф билан келди
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд 4 октябрда Россияга давлат ташрифи билан келди. Қиролнинг самолёти "Внуково-2" аэропортига қўнган.
Россия президенти топшириғига кўра, қиролни Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин, президентнинг Яқин Шарқ ва Африка давлатлари бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ва Саудия Арабистонининг Москвадаги элчиси Абдураҳмон ар-Россий кутиб олганлар.
Ол Сауднинг Россияга ташрифининг илк куни 5 октябрда унинг Владимир Путин билан музокаралар олиб бориши белгиланган. Етакчилар савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича биргаликдаги қадамларни кўриб чиқишади. Шунингдек, энергетика, инфратузилмавий қурилиш, юқори технологиялар соҳаси ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
6 октябрда қирол Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Ол Сауднинг ташрифи Яқин Шарқдаги вазиятнинг барқарорлашишига ёрдам беради.
Саудия қиролининг ташрифи давомида инвестицион форум бўлиб ўтади. Унда 200 дан кўпроқ компания иштирок этади.
Бундан ташқари, Москвада 2-8 октябрь кунлари Саудия Арабистони маданият ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Тадбирлар дастури кўргазма, саудия фильмларининг намойиши, миллий ансамбль чиқиши ҳамда миллий таомлар тақдимотини ўз ичига олган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026