Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алмазбек Атамбоев ва Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига борди
Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.


Қирғизистон президенти ушбу майдон Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсатини, халқнинг бунёдкорлик ва фаровонлик йўлидаги эзгу интилишларини акс эттирувчи ноёб мажмуа эканини алоҳида таъкидлади.


Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.
Кўргазмада икки мамлакат сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлар, саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилмоқда.
Президентлар экспозиция билан танишар экан, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай кўргазмалар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар. Икки мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ўртасида ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ишлаб чиқариш жараёни такомиллашиши ва маҳсулотларнинг янада оммавийлашишига хизмат қилишини таъкидладилар.
Мавзуга оид
09:53 / 11.03.2026
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
17:44 / 23.02.2026