Жаҳон | 23:05 / 05.10.2017
4739
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған кейинги ҳафта бошида Украинага ташриф буюради

Фото: kremlin.ru

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 октябрь, душанба куни Украинага расмий сафар уюштиради. Бу ҳақда Туркиянинг TRT телеканали хабар бермоқда. Эрдўған олий даражадаги Туркия-Украина стратегик кенгаши учрашувида иштирок этади.     

Маълум қилинишича, Эрдўған ва унинг украиналик ҳамкасби Пётр Порошенко раислигида Киевда ўтадиган йиғилишда икки томонлама ва минтақавий масалалар кўриб чиқилади. Шунингдек, Эрдўғаннинг Киевда Украина парламенти спикери Андрей Парубий ва Украина бош вазири Владимир Гройсман билан учрашуви режалаштирилган. Таъкидланишича, Эрдўған кейинроқ турк диаспораси вакилларини қабул қилади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид