Жамият | 19:45 / 07.10.2017
9507
1 дақиқада ўқилади

Фуқаронинг хонадонидан 4 кг.дан ортиқ марихуанна топилди

Фото: ИИВ

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида,  шу туманида истиқомат қилувчи 1977 йилда туғилган Т.М.нинг хонадони томорқасидаги 1 кв. метр майдонда наша етиштиргани аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, Т.М.нинг яшаш хонадонида қурилиши тугалланмаган хонадан 6 дона полиэтилен қопларга ва 1 дона целофан пакетга солинган, жами оғирлиги 4 кг. 204 гр. «марихуанна» гиёҳвандлик воситаси олинди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон  Республикаси  Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид