Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Қирғизистон президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Темир Жумақодировнинг йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бевақт вафот этгани муносабати билан Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоевга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, давлат раҳбарининг мактубида «Менинг самимий таъзиямни қабул қилинг ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларимни етказиб қўйишингизни сўрайман», - дейилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темир Жумақодиров, унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчиси бугун ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Хабар қилинишича, ичида давлат мулозими бўлган Toyota Land Cruiser "КамАЗ"русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026