19:23 / 07.10.2017
16475

Мирзо Улуғбек туманида йирик ўғрилик жинояти фош этилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йил 2 октябрдан 3 октябрга қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахслар, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган масъулияти чекланган жамият биноси ичига ойнасини синдириш орқали ғайриқонуний равишда кириб, шу ердаги темир сейфни бузиш йўли билан ундаги фуқаро В.А.С.га тегишли бўлган жами баҳоси 9.120.000 сўмлик мол-мулклари ҳамда 800 АҚШ доллари ва 11.350.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни М.А.А., Т.Д.Н. ва С.А.Е. содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. 

Top