Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Forbes жаҳон бозоридаги "ўлик" криптовалюта ҳажмини ҳисоблаб чиқди
Фото: Getty Images
Coinmarcetcap маълумотларига кўра, 2017 йилнинг сентябрига келиб, криптовалюта бозори ҳажми 144 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Forbes ҳисоб-китобига мувофиқ эса, аслида 123 миллиард доллардан зиёд бўлмаган ликвид активлар мавжуд.
Бугун дунёда қарийб 16,6 миллион биткоин мавжуд. Криптовалюта тарихида тахминан 3 миллион биткоин йўқолди, яна шунча олдиндан йўқолган Bitcoin Cash тангалари, 30 миллион доллардан камроқ капитализацияга эга токенлар эса, қоидага кўра, ҳеч қанчага тушмайди, деб ёзади манба.
Forbes экспертлари йўқотилган криптовалюта сонини ҳисоблаш учун қуйидаги услубдан фойдаланишди: агар 2013 йилнинг 1 мартидан ҳамёндан бирор чиқувчи транзакция амалга ошмаган бўлса, у "ўлик" ҳисобланади. Айнан шу вақтдан бошлаб биткоин нархи ўса бошлаган ва, нашрнинг тахмин қилишича, уларнинг эгаси ҳойнаҳой мавжуд активлардан фойда олишга ҳаракат қиларди.
Шунингдек йўқотилган валюта ҳажмига ҳамёнларида 0,01 биткоиндан кам сақланган 2 мингга яқин биткоин қўшилган. Бундай ҳамёнлар сони умумий ҳисобнинг 77 фоизини ташкил қилади ва нашрда таъкидланишича, улар техник ҳисобланиши керак.
2013 йилдан кейин яратилган кўплаб ҳамёнлар ҳам "ўлик" ҳисобланади. Бироқ уларнинг барини ҳисоблашнинг имкони йўқдек, зеро биткоин учун янги даврда кўплаб "совуқ" ҳамёнлар яратилмоқда, улар бўйича транзакция ўтказишнинг деярли иложи йўқ, аммо уларнинг вазифаси - криптовалютани сақлаш. Forbes баҳоларига кўра, бундай ҳамёнлардаги йўқотишлар кўрсаткичи тангалар умумий ҳажмининг 4 фоизини ташкил қилади.
Мавзуга оид
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
16:33 / 29.12.2025
Эйфориядан оммавий сотувларгача. Bitcoin билан нималар бўляпти?
23:59 / 20.12.2025