Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби йил охиригача Японияга ташриф буюради
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш жорий йил охирига қадар Японияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. У мамлакат боош вазири Синдзо Абэ билан КХДР атрофидаги инқирозни муҳокама қилади, деб хабар бермоқда Kyodo агентлиги.
"Япония БМТнинг энг муҳим ҳамкори ҳисобланади, мен барчаси ҳақида гаплашиб олиш учун ушбу ташрифни сабрсизлик билан кутаяпман", - дея унинг сўзларини келтиради агентлик. Бош котиб ташрифи декабрь ойида амалга ошиши кутилмоқда. Ўшанда Япония ҳукумати соғлиқни сақлаш масалаларига доир халқаро учрашувга мезбонлик қилади.
Учрашувда, шуниндек, БМТ бош котиби Шимолий Корея муаммосини сиёсий йўл билан ҳал этиш зарурлигини таъкидлайди. Бундан ташқари, глобал иқлим ўзгариши, БМТ ислоҳоти, қашшоқлик ва нотенгликка барҳам беришга қаратилган Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш масалалари эътибордан четда қолмайди.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:43 / 11.06.2026