18:20 / 09.10.2017
11886

«Олтин тўп»га даъвогар 15 нафар футболчи номи маълум бўлди

Фото: Sky Sports

France Football нашри 2017 йилнинг «Олтин тўп» соврини учун даъвогарларни эълон қилишда давом этмоқда.

Айни пайтда, 15 нафар футболчининг исми шарифи маълум қилинди.

Улар: Неймар («ПСЖ»), Лука Модрич, Марсело, Серхио Рамос (барчаси – «Реал»), Пауло Дибала («Ювентус»), Нголо Канте («Челси»), Луис Суарес («Барселона»), Филиппе Коутиньо («Ливерпуль»), Ян Облак («Атлетико»), Дрис Мертенс («Наполи»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Роберт Левандовски («Бавария»), Ҳарри Кейн («Тоттенхэм»), Эдин Джеко («Рома»).

Таъкидлаш жоизки, асосий рўйхатдан 30 нафар футболчи жой олади. Улардан фақат бир нафари нуфузли совринни қўлга киритади. Номзодлар кун давомида эълон қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби «Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду саналади.

Top