Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Европа Иттифоқи Мьянмага қарши санкциялар киритиши мумкин
Европа Иттифоқи Мьянманинг Аракан штатидаги ихтилоф сабабли бу давлатга қарши санкциялар киритиши мумкин. Бу штатда мьянмалик ҳарбийлар роҳингя мусулмонларига қарши операция ўтказмоқда. Шу сабабли минглаб мусулмонлар ўз юртларини тарк этишга мажбур бўлмоқдалар.
Бу ҳақда ҳозир Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари муҳокама қилаётган, Мьянмага қарши чоралар хусусидаги ҳужжатга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. Ушбу ҳужжат ЕИ давлатлари ташқи ишлар вазирларига маъқуллаш учун тақдим қилинади.
ЕИ дастлабки санкция сифатида Мьянма қуролли кучлари қўмондонлик таркиби вакилларининг Европа Иттифоқига келиш таклифини бекор қилиши мумкин. Ҳужжатда таъкидланишича, ЕИ қўшимча чоралар ҳам кўриши мумкин.
"Бироқ ЕИ Мьянма томондан ижобий қадамлар амалга оширилса, тегишли равишда жавоб беришга тайёр", дейилган ҳужжатда.
Европа Иттифоқи ва АҚШ Мьянмани кучишлатар операцияни тўхтатишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда
11:05 / 16.06.2026
Каллас: ғарб санкциялари Россияга 1,3 трлн еврога тушди
23:16 / 12.06.2026