Ўзбекистон | 16:30 / 09.10.2017
5043
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси «ШҲТ—Афғонистон» мулоқот гуруҳи мажлисида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси «ШҲТ—Афғонистон» мулоқот гуруҳининг мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мажлис 11 октябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади.

Йиғилиш иштирокчилари Афғонистондаги вазият бўйича фикрлар алмашишади, Афғонистонда тинчликка эришиш йўлларини муҳокма қилишади, шунингдек, ШҲТ ҳамда Афғонистон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш йўлида музокаралар ўтказишади.

«ШҲТ – Афғонистон» мулоқот гуруҳи 2015 йилда ШҲТ ТИВК қарорига кўра ташкил этилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид