Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай полицияси квадрокоптерларда учадиган бўлди
HoverSurf компанияси Дубай амирлиги полицияси учун мотоцикл ва квадрокоптернинг махсус гибридини ишлаб чиқди. Мазкур қурилма 8 октябрдан бери бўлиб ўтаётган Gitex кўргазмасида намойиш этилган.
Тўрт прополлер билан жиҳозланган қурилма ҳайдовчи ёрдамида ёки масофали бошқарув пульти ёрдамида ҳаракатланиши мумкин, дея маълум қилади National. У ҳайдовчи билан беш метргача баландликка кўтарилиши мумкин, ҳайдовчисиз эса - олти километргача.
Тўлиқ қувватланган батареядаги парвоз давомийлиги беш дақиқани ташкил қилади. Қурилмани оддий ёнилғи билан ҳам қувватлантириш мумкин, бунда у бир соатгача ҳаракатлана олади.
Квадрокоптерга 300 килограммгача оғирликда бўлган юкни ортиш мумкин. У тезликни соатига 70 километргача етказади.
Қурилмадан оддий мотоцикл сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Унинг ердаги ҳаракат тезлиги 200 км/соатни ташкил қилади, бир марта зарядланган батареяда эса у саккиз соатгача ҳаракатланиши мумкин.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
08:40 / 31.03.2026