Жаҳон | 08:01 / 10.10.2017
4498
1 дақиқада ўқилади

Украина ва Туркия ҳамкорлик ҳақида бир қатор келишувлар имзолади

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина ва Туркия ҳамкорлик ҳақида бир катор келишувлар, жумладан 2017-2019 йиллар учун икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режасини имзолади. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 октябрда Киевга расмий ташриф билан келди ва украиналик ҳамкасби Пётр Порошенко билан учрашди.

Матбуот-хизмати маълумотларига кўра, шунингдек, Украина дипломатик академияси ва Туркия дипломатик академияси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми, ўзаро кўмак ва инвестицияларни ҳимоялаш ҳақидаги келишувга ўзгартиришлар киритиш келишуви, икки карра солиқ солишдан қочиш ҳамда мол-мулк ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш ҳақидаги келишувга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳукуматлар ўртасидаги баённома имзоланди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид