19:20 / 11.10.2017
9100

Forbes'дан энг жозибадор иш берувчи компаниялар рейтинги

Американинг Forbes журнали 2017 йилнинг энг жозибадор иш берувчи компаниялари топ-500 рейтингини тақдим этди. Унга кўра, 72 минг ходим фаолият юритувчи Alphabet 2017 йилнинг энг жозибадор компанияси деб топилди. 

Иккинчи ўринни - Microsoft, учинчи ўринни эса - Japan Exchange Group Токио фонд биржаси оператори эгаллади. Журнал рейтингнинг илк учлиги етакчиларини ходимлар учун "энг жозибадор" компаниялар деб атади.

Рейтингда америкалик иш берувчи компаниялар кўпчиликни ташкил қилади. Рўйхатдаги 500 иштирокчининг 157 таси - АҚШ компаниялари. Топ-10 рейтингидаги компанияларнинг олтитаси АҚШга тегишли: Alphabet, Microsoft, Apple, Noble Energy, Williams ва IBM.

Фото:vc.ru

Энг жозибадор компаниялар рейтинги Statista компанияси томонидан таҳлил қилинган 36 минг глобал тавсия асосида тузилди. Ходимлардан ўз иш берувчисига баҳо бериш ва уни қариндош ёки дўстларга тавсия қилиш эҳтимолини баҳолаш сўралди. Шунингдек уларга ёқувчи бошқа иш берувчилар номини айтиш ҳам сўралди.

Фото:vc.ru
Top