Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро валюта фонди: 2018 йилда ўзбек сўми 12,7 фоизлик инфляцияга учраши мумкин
Халқаро валюта фонди томонидан октябрь ойида эълон қилинган «Жаҳон иқтисодиёти ривожланиш истиқболлари» (World Economic Outlook) номли докладда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот суръатларининг йиллик ўсиш даражаси 2017-2018 йилдаги давр учун 6 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.
Доклад устида иш олиб борган мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда амалга оширилаётган валюта ислоҳотлари фонида миллий валюта маълум миқдорда инфляцияга учраши мумкин.
Ҳисобот қоғозларида ХВФ Ўзбекистонда валюта инфляцияси 2016 йил 8 фоиз бўлса, 2017 йили 13 фоизгача ўсиб боришини таъкидламоқда. 2018 йил пул-кредит сиёсатида валюта инфляцияси 12,7 фоизлик кўрсаткични қайд этиши прогноз қилинмоқда.
Ундан аввалги даврда, саноат ва инфратузилма дастурларини модернизация қилиш иқтисодий ривожланишнинг асосий гарови сифатида кўриб келинган. Аммо, экспортнинг катта ҳажмини ташкил этувчи олтин, пахта ва газ маҳсулотларининг нарх конъюнктурасида беқарор ўзгаришлар кўрсатилгани иқтисодий прогнозларга таъсир ўтказиши мумкин.
Экспертларнинг тахминларига кўра, Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги тўлов мувозанатининг жорий тўлов сальдоси ЯИМга нисбатан 0,9 фоиз бўлади. 2016 йили бу рақам 1,4 фоиз бўлган. Ушбу кўрсаткич 2018 йилда 0,3 фоизни ташкил этиши кутилаяпти, дейилади ХВЖ ҳисоботида.
Халқаро Валюта жамғармасининг қайд этишича, Ўзбекистон валюта ислоҳотларини ўтказаётгани муносабати билан инфляция босимига учраши мумкин.
Мавзуга оид
23:05 / 28.11.2025
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга етди. Пуллар нимага ишлатилган?
22:06 / 27.11.2025
Олтин нархининг ошиши ёки тушиши: бу Ўзбекистон учун қай даражада аҳамиятли?
21:10 / 20.11.2025
Ўзбекистонга Полша бизнес доираларидан иборат делегация ташриф буюради
22:17 / 15.11.2025