Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадрид Каталонияга ультиматум қўйди
Испания бош вазири Мариано Рахой Каталония ҳукуматидан каталонияликлар етакчиси Карлес Пучдемоннинг сўзлари орасидаги қарама-қаршиликни тушунтириб беришни талаб қилди. У мустақиллик тўғрисидаги декларацияни имзолади ҳамда уни эълон қилиш муддатини ортга сурди, дея хабар қилишмоқда Испания ОАВ.
Унинг сўзларига кўра, агарда мустақиллик эълон қилинса, ҳукумат конституциянинг 155-моддасини фаоллаштиради, у эса Мадридга Каталониянинг ўзини-ўзи бошқаришини тўхтатиб қўйиш имконини беради.
Испания ҳукумати Вазирлар кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказмоқда, унинг давомида Каталониядаги вазият таҳлил қилинади.
Ҳукуматнинг бошқа аъзолари ҳам Каталония ҳукумати бу «кеча бўлганини оқ ва қора рангда» ёзиб қўйишни талаб қилишмоқда.
Аввалроқ Испания ҳукумати Каталониянинг ўзини-ўзи бошқаришини тўхтатиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026