Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиянинг бир авиакомпанияси бошқасини сотиб олади
Германиянинг энг йирик авиакомпанияси Lufthansa банкротликка юз тутган Air Berlin’нинг аксарият бўлинмаларини сотиб олиш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда DPA агентлиги концерн раҳбари Карстен Шпорга асосан хабар берди.
Маҳаллий вақт билан соат 12: 00 (Тошкент вақти билан соат 15:00)да, унинг сўзларига кўра, шартнома юридик жиҳатдан расмийлаштирилади. «Ҳақиқатда, бугун муҳим кун», - дея Шпорнинг сўзларини келтиради агентлик. Концерн раҳбарияти Air Berlin билан уч ҳафта давомида музокаралар олиб борди.
Шпорнинг Rheinische Post газетасида чоп этилган интервьюсида хабар берилишича, Lufthansa Air Berlin’дан 81 та самолёт сотиб олишни ва 3000 га яқин ходимни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда. «Бунга умумий ҳисобда 1,5 миллиард евро ажратилади», - дея қўшимча қилиб ўтди компания раҳбари. Шу билан бирга, у Lufthansa Air Berlin’нинг банкрот бўлгани туфайли хорижда қолиб кетган йўловчиларни «адолатли нархда» ватанларига олиб келишга тайёр эканини таъкидлади.
15 август куни Германиядаги иккинчи энг йирик авиакомпания бўлмиш Air Berlin банкротлик эълон қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:00 / 24.03.2026
Lufthansa Яқин Шарққа парвозлар тақиқини узайтирди
11:43 / 11.02.2026
Lufthansa учувчилари 24 соатлик иш ташлаш эълон қилди
13:36 / 30.09.2025
Lufthansa 2030 йилгача 4000 ходимни қисқартиришга тайёрланмоқда
12:02 / 02.11.2024