11:10 / 12.10.2017
13636

Ломбардлар устав фондининг минимал миқдори ўзгарди 

Фото: KHARKIV Today

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг «Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилди:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сон қарори билан тасдиқланган ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, 8-бандда тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакл учун қонунчилик билан белгиланган миқдор 500 млн. сўм этиб ўзгарди.

Шунингдек, амалдаги ломбардлар 2019 йилнинг 1 январига қадар устав фондининг минимал ҳажмини Илованинг 8-бандига мувофиқ ўрнатилган минимал талабларга етказиш бўйича чора-тадбирларни кўришлари шарт. 

Top