Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Япония роботлари қўл жанги бўйича беллашади
АҚШнинг MegaBots ва Япониянинг Suidobashi Heavy Industry компаниялари томондан яратилган одам кўринишидаги жанг роботлари қўл жанги бўйича беллашадиган бўлди.
6 тоннадан кўпроқ вазнга эга икки роботнинг дунёдаги илк олишуви 17 октябрда бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда TechCrunch портали.
Икки роботнинг жанги бўйича музокаралар 2017 йил бошидан олиб борилган ва шу маълум бўлдики, жанг 12 тонналик ва баландлиги 5 метр бўлган MegaBot Mk.III ва 4 метр баландлик ва 6,5 тоннага эга бўлган Kuratas роботлари ўртасида бўлиб ўтади.
Роботлар дуэли Twitch видеосервиси орқали 17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси намойиш қилинади. АҚШ ва Япониядан ташқари, бундай роботларни яратиш билан Хитой шуғулланади. Хитойлик муҳандислар томондан Monkey King роботи яратилган. АҚШ вакилларининг айтишларича, агар уларнинг роботи япон роботини ютса, унда улар Хитой роботини жангга чорлайдилар.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026