Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Балиқ бозори”даги автоулов салонидан 3.2 млн. сўм ўғирлаган шахс ушланди
Чиноз тумани ИИБга Сирдарё вилоятида яшовчи 1982 йилда туғилган С.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 8 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ён ойнасини синдириш йўли билан, Чиноз туманида жойлашган “Балиқ бозори” олдида турган унга тегишли «Хово» русумли давлат белгиси 20 А 395 GA юк автоулови салонидан 3.200.000 сўм пулларини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Чиноз туманида яшовчи 1987 йилда туғилган Б.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026