Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга олинди
Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Туман ҳудудида 10 октябрь куни соат 18.30да Ҳумоюн мавзеси 32-уйда яшовчи, 1964 йилда туғилган А.С. 100.000 сўм пул эвазига, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Чинор кўчасида яшовчи 1982 йили туғилган А.Ш. ва Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Косиблар маҳалласида яшовчи, 1985 йили туғилган А.Ш.га жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани аниқланиб ушланди. Далилий ашё сифатида 100.000 сўм пул мусодара қилинди.
Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан фуқаро А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131 м. 2 қ. билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
08:53 / 23.05.2026
Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
19:43 / 18.05.2026