Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг импичменти учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
Hustler журнали ношири Ларри Флинт The Washington Post'да Дональд Трампнинг импичментини келтириб чиқара оладиган маълумот тақдим этган кишига 10 миллион доллар беришга ваъда қилинган эълонни жойлаштирди.
Маълумот манбасига тўлиқ конфиденциаллик ваъда қилинди.
Эълонда Флинт нима учун Трамп президент лавозимига тўғри келмаслигига изоҳ берган. Сабаблар орасида - "юзлаб сохта баёнотлар", "лавозимга етарлича профессионал бўлмаган шахснинг тайёрланиши" ва "манфаатлар тўқнашуви" кабилар келтирилган.
Бу Флинт мамлакатнинг сиёсий ҳаётига таъсир кўрсатишга қодир маълумотлар учун пул ваъда қилган биринчи ҳолат эмас. Масалан, 2012 йилда у Республикачилар партияси номзоди Митт Ромнининг солиқ декларацияси учун миллион доллар ваъда қилган.