07:50 / 15.10.2017
7384

Wenger out. «Арсенал» «Уотфорд»га ютқазди

Англия чемпионатининг 8-турида «Арсенал» «Уотфорд» меҳмони бўлди. Уотфорд шаҳридаги «Викарэйдж Роуд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлим охирида Пер Мертезакер лондонликлар жамоасини олдинга олиб чиққанди. Аммо ўйиннинг иккинчи бўлимида, 71-дақиқада меҳмонлар жамоаси дарвозасига пенальти белгиланди ва Трой Дини ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча дақиқалар давом этаётганида, 92-дақиқада Том Клеверли «асаларилар» жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди.

Эндиликда «Арсенал» 13 очкоси билан олтинчи ўринга тушди, «Уотфорд» очколари сонини 15тага етказган ҳолда турнир жадвалидаги тўртинчи поғонага кўтарилди.

Англия чемпионати
8-тур
Уотфорд – Арсенал 2:1
(0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 39 Мертесакер, 1:1 – 71, пенальти Дини, 2:1 – 90 Клеверли.
Уотфорд – Гомес, Мариаппа (Каррильо, 63), Кабаселе, Бритос, Фемения, Клеверли, Дукуре, Холебас, Перейра (Капу, 81), Грэй (Дини, 63), Ришарлисон.
Арсенал – Чех, Косьельни (Холдинг, 85), Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Эль-Ненни, Джака, Колашинац, Ивоби, Уэлбек (Озил, 61), Ляказетт (Жиру, 68).
Огоҳлантириш: Кабаселе (64).

Top