Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда йирик терактнинг олди олинди
Афғонистон пойтахтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан йирик терактнинг олди олинди, дея хабар бермоқда Associated Press агентлиги полицияга асосан.
Кобул жиноий полицияси бошлиғи Муҳаммад Салим Олмоснинг журналистларга берган маълумотига кўра, полиция юк машинасини тўхтатган, у ердан эса 2,7 минг кг. портловчи модда топилган.
Khaama Press агентлигига кўра, воқеа шанба куни кечқурун содир бўлган. Полициячилар назорат пунктида автомашинани тўхтатиш буйруғига бўйсунмаган жангарига қарата ўт очишган. Террорчи ўқ билан жароҳатланган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг тахминича, теракт «Толибон» ҳаракатига алоқадор бўлган «Ҳаққоний» террорчилик гуруҳи томонидан режалаштирилган. Хабар қилинишича, машина Кобулнинг аҳоли энг зич туманида портлатилиши керак бўлган.
Мавзуга оид
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
21:02 / 01.03.2026
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
21:59 / 28.02.2026
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
21:42 / 27.02.2026