Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия парламенти учун навбатдан ташқари сайловлар натижаси эълон қилинди
Австрия консерватив халқ партияси (OEVP) мамлакат парламенти учун навбатдан ташқари сайловда 31,4 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Мазкур партияга ташқи ишлар вазири Себастьян Курц раҳбарлик қилмоқда. Иккинчи ўринни эгаллаган Австрия озодлик партияси 27,4 фоизлик натижа кўрсатган. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлиги сайтида хабар қилинмоқда.
Натижаларга муддатидан аввал берилган овозлар киритилмаган.
Энг яхши натижа кўрсатган учликка 26,7 фоиз овоз тўплаган Австрия социал-демократик партияси ҳам кирган.
Шундай бўлса-да, янги парламент таркибидан NEOS либераллари (5 фоиз) ва "Петер Пильц рўйхати" (4,1) аъзолари ҳам ўрин олиши маълум бўлган, аммо бу сафар яшиллар 4 фоизлик тўсиқни ошиб ўта олмагани сабабли депутатлик курсисини эгаллай олишмайди.
Австрия навбатдан ташқари парламент сайловларида сайловчиларнинг 67,6 фоизи, ёки 4,3 миллион киши қатнашган. Ўтган сафарги парламент сайловларида бу рақам 75 фоизга яқин бўлган эди.
Мавзуга оид
16:01 / 11.12.2025
Австрия АҚШга Дмитрий Фирташни бермаслик ҳақида якуний қарор қабул қилди
11:28 / 06.12.2025
Ўзбекистон ва Австрия тиббиёт йўналишида қўшма дастурлар тайёрламоқда
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
08:00 / 05.11.2025