Спорт | 14:10 / 16.10.2017
17790
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида яна пастга қулади

Фото: KUN.UZ

ФИФА терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 470 очко билан ўтган ойга нисбатан 7 поғона пасайиб, 76-ўринга тушиб кетди.

Осиё футбол конфедерациясига (ОФК) аъзо мамлакатлар орасида ҳам Ўзбекистонда пасайиш кузатилди - терма жамоамиз 7-ўриндан 8-ўринга тушди. БАА терма жамоаси биздан ўзиб кетишга муваффақ бўлди.

Айни пайтда, Эрон терма жамоаси Осиёда пешқадамликни сақлаб турибди, дунё миқёсида эса 34-ўринни эгаллаган.

ФИФА рейтинги (ОФК бўйича):
1 (34). Эрон – 784 очко;
2 (43). Австралия – 714 очко;
3 (44). Япония – 711 очко;
4 (57). Хитой – 626 очко;
5 (62). Жанубий Корея – 588 очко;
6 (63). Саудия Арабистони – 576 очко;
7 (72). БАА – 488 очко;
8 (76). Ўзбекистон – 470 очко;

Умумий рейтингда Германия терма жамоаси биринчи ўринни сақлаб қолди. Уни Бразилия ва Португалия таъқиб қилмоқда.

ФИФА рейтинги (умумий):
1. Германия – 1631
2. Бразилия – 1619
3. Португалия – 1446
4. Аргентина – 1445
5. Бельгия – 1333
6. Польша – 1323
7. Франция – 1226
8. Испания – 1218
9. Чили – 1173
10. Перу — 1160

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид