Ўзбекистон | 13:43 / 17.10.2017
27179
2 дақиқада ўқилади

АҚШ элчихонаси Ғанихон Маматхоновнинг озод қилинишига оид баёнот берди

Фото: АҚШ элчихонаси

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг озод қилинишига оид баёнот билан чиқди.

“Америка Қўшма Штатлари Ғанихон Маматхоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бу воқеа яқиндагина бир неча виждон тутқунлари озодликка чиқарилишидан кейинги яна бир янгилик бўлиб, у Ўзбекистон ҳукумати халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш андозаларига содиқлигини намойиш этувчи қўшимча ижобий қадам бўлди”, - дея таъкидланади Қўшма Штатлар элчихонаси баёнотида. 

Қайд этилишича, Ғанихон Маматхонов 2006 йил қамоққа олинишидан олдин Фарғона водийсида фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши курашиб келган. 

“Америка Қўшма Штатлари Президент Мирзиёев олиб бораётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларга бўлган садоқатни қўллаб-қувватловчи келгуси қадамларни кутиб қолади”, - дея якунланади баёнот матни.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошларида АҚШ элчихонаси Солижон Абдураҳмоновнинг ҳам озод этилишига оид баёнот билан чиққанди.

Мавзуга оид