Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Шимолий Кореяга қарши санкцияларни бузувчи давлатларга босим ўтказади
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореяга қарши киритган санкцияларининг 25 та давлат томондан бажарилишини таъминлаш учун уларга дипломатик босим ўтказишни мувофиқлаштиришмоқчи. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини маълум қилди.
16 октябрда Шимолий Корея атрофидаги вазиятнинг муҳокамаси натижаларига кўра ЕИ кенгаши "вазирлар БМТга аъзо барча давлатлар билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча резолюцияларини қатъиян бажаришни фаол илгари суришга келишиб олганларини" маълум қилди.
"Гар биринчи навбатда ЕИга аъзо давлатларнинг биргаликдаги ҳаракатлари ҳақида кетмоқда. Адашмасам, бу ҳафта охиридан биз чора кўрадиган 25 та давлат бор", деб айтган Могерини журналистларга.
"Биз бу чоралар натижаларга олиб келишига умид қиламиз", деб қўшимча қилган дипломат.
Могерини гап хусусан Ангола, Вьетнам, Конго, Камбожа, Фижи ва Эритрея каби давлатлар ҳақида кетаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
08:58 / 04.06.2026