Мол-мулкни мусодара қилишга алоқадор ўзгартиришлар кучга кирди
Ўзбекистон Республикаси президенти 16 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, қонунчиликка жиноят содир этилишига алоқадор бўлмаган шахслардан мол-мулкни мусодара қилишни тақиқловчи ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасининг 1-банди янги таҳририга кўра, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади.
Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 27-моддаси биринчи қисми янги таҳририга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, ушбу чора маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан қўлланилади.
Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно.
Ўзгартиришлар суднинг ҳукми қонуний кучга кирган жиноят ишларига, шунингдек, жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажрим ёки қарор чиқарилган жиноят иши, ҳамда суднинг қарори қонун расман эълон қилинишигача (17 октябрь) чиқарилган маъмурий ишларга қўлланилмайди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маскнинг саъй-ҳаракатлари АҚШ федерал харажатларини қисқартира олмади
Жаҳон | 18:20
-
Урушнинг охири яқинми? Нега Украина ва Россияга тинчликка эришиш шунчалик қийин?
Жаҳон | 18:12
-
Путин: «Курскда асир тушганларга террорчилардек муносабатда бўлинади»
Жаҳон | 18:08
-
Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди
Ўзбекистон | 17:56
Мавзуга оид

09:52 / 21.02.2025
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

23:17 / 13.02.2025
Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади

15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди

12:15 / 06.02.2025