Муддатли ҳарбий хизмат ўтаётганлар олийгоҳларга киришга тайёрланади

Фото: ЎзА
Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 йилдаги 812-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини ошириш мақсадида Ҳукумат қатор мақсад ва вазифаларни белгилаб берди:
• фан, таълим, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларнинг таниқли вакиллари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва ушбу дастур асосини уларнинг мунтазам ўтказилишини таъминлаш;
• ҳарбий хизматчилар олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик кўришлари учун жами ўқув юкламаси 190 соатдан иборат бўлган машгулотлар ўтказиш дастурини (ҳар бир фандан 50 соатдан ошмаган тарзда) ишлаб чиқиш;
• ҳар бир ҳарбий қисмда ташкил этиладиган машғулотлар бўйича 5 та фандан кўп бўлмаган фан йўналишларини аниқлаш;
• ҳар бир ҳарбий қисмга унга яқин жойлашган таълим муассасаларини (барча даражадаги) бириктириш ҳамда мазкур таълим муассасаларидан машғулот ўтказувчи ўқитувчиларни тайинлаш;
• ҳарбий қисм кутубхоналарини ушбу таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари тармоқларига уланиши ва ахборот олиш имкониятидан самарали фойдаланишини таъминлаш;
• аҳоли пунктидан 50 километрдан узоқда жойлашган ҳарбий қисмлар кутубхоналарида электрон базалар (электрон кутубхоналар)ни ташкил этиш.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигига 2 ой муддатда ҳарбий хизматчиларнинг билимларини ошириш ва мустаҳкамлаш, машғулотлар ўтказиш учун ҳарбий қисм кутубхоналарини ўқув адабиётлари ва электрон шаклдаги қўлланмалар (аудио ва видеолекциялар) билан таъминлаш чораларини кўриш топширилди.
Ҳарбий қисмларда машғулотлар олиб бораётган ўқитувчиларга муайян шароитлар яратилмоқда:
• ўқув юкламасига кўра (тегишли таълим муассасасининг раҳбарлари томонидан белгиланади, ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан) лавозим маошининг 50% миқдоригача шахсий устамалар;
• ҳарбий қисмлар ҳудудига келиб-кетиши тегишли ҳарбий қисм томонидан ажратиладиган транспорт воситалари орқали амалга оширилади.
Аммо ҳарбий қисмда ҳамда аҳоли пунктидан 50 километрдан узоқда жойлашган ҳарбий қисмларда масофавий ўқитиш шаклида олиб бориладиган машғулотлар тегишли фанлар бўйича ишлаб чиқилган дастурлар асосида тайёрланган аудио ва видеолекциялар орқали ташкиллапггирилади.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш ишларини ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳининг намунавий таркиби аниқланди.
Ҳужжат 13.10.2017 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин: «Курскда асир тушганларга террорчилардек муносабатда бўлинади»
Жаҳон | 18:08
-
Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди
Ўзбекистон | 17:56
-
Кутилмаган туҳфа, олий мукофот, ўзбекча гапирган Макрон — Ўзбекистон–Франция муносабатларида янги саҳифа
Ўзбекистон | 17:53
-
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси АҚШдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон | 17:39
Мавзуга оид

22:44 / 07.03.2025
Полшада барча эркаклар ҳарбий йиғинлардан ўтиши мажбурий бўлади

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

15:26 / 01.02.2025
Санэпидқўм фаолияти тартиби белгиланди

00:25 / 02.01.2025