Рамзан Қодиров Бухорога борди
16 октябрь куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров 17 октябрь, сешанба куни Бухоро вилоятида ҳам бўлди.
Бухоро шаҳрига ташриф давомида Қодировга Россия Давлат думаси депутати Адам Делимхонов, Чеченистон Республикаси Парламенти раиси Муҳаммад Довудов, раис муовини Ҳасан Ҳакимов ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилган.
Уни Бухорода вилоят ҳокими Ўктам Барноев кутиб олган. Меҳмонлар мезбонлар билан бирга Баҳовуддин Нақшбанд мажмуасини ҳамда Мир Араб мадрасасини зиёрат қилди.
Рамзан Қодиров мадраса раҳбарияти ва талабалар билан учрашди, таълим жараёни билан, мадрасада талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди, сўнг ушбу мадрасага асос солган Мир Араб Яманийнинг қабрини зиёрат қилиб, Қуръон тиловатидан сўнг барча ўтганлар ҳаққига, ушбу илм масканига асос солган ҳамда унга хизмат қилган, унда ўқиган барча мўмин-мусулмонлар ҳаққига, хусусан, барча устозлари ва падари бузрукворининг ҳаққига дуолар қилди.
Мавзуга оид
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024