Жаҳон | 12:31 / 17.10.2017
7287
2 дақиқада ўқилади

Россия мудофаа вазири Суриядаги амалиёт якунига етиб қолганини маълум қилди

Фото: РИА "Новости"

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг душанба куни Исроил ҳарбий маҳкамаси раҳбари Авигдор Либерман билан учрашувда маълум қилишича, Суриядаги ҳарбий амалиёт ўз якунига етиб қолган, тезкор ечимини кутаётган бир неча масала бор.

«Сурия билан боғлиқ бўлган барча нарсани алоҳида муҳокама қилишни истардик. У ерда амалиёт якуниш арафасида. Шошилинч ечимларга эҳтиёж бўлган ва Суриядаги вазият истиқболларини муҳокама қилишни талаб қиладиган бир неча масала бор», - дея унинг сўзларини келтиради «Интерфакс».

У кўплаб саволлар тўпланиб қолгани ҳамда бугунги кунда муҳокама қилишга мавзулар етарли эканини таъкидлаб ўтди.

«Бизнинг ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлигимиз масалаларидан ташқари, албатта, асосий масала - терроризмга қарши кураш ва минтақадаги вазиятдир», - деди Шойгу.

Россия Президенти Владимир Путиннинг қарорига кўра, 15 мартдан Суриядан Россия ҳаво гуруҳининг бир қисмини олиб чиқиш бошланди, сабаби РФ Мудофаа вазирлигига юкланган вазифа бажарилди. Шу билан бирга, Путиннинг маълум қилишича, Россия қуролли кучларининг Тартус ва Хмеймим ҳудудларида жойлашган пунктлари аввалги режимда ишлайди ва улар ердан, денгиздан ҳамда ҳаводан ишончли тарзда ҳимоя қилиниши керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид