Спорт | 18:25 / 17.10.2017
23685
1 дақиқада ўқилади

Тасдиқланмади ва инкор этилмади. ЎФФ Рўзиқул Бердиев номзоди бўйича хабар берди

Ўзбекистон Футбол Федерация матбуот хизмати «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинча бош мураббий этиб тайинлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. 

«Ўзбекистон Футбол Федерация мураббий Рўзиқул Бердиев бўйича матбуотда пайдо бўлган хабарлардан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни маълум қилади.

Айни пайтда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти Умид Аҳмаджонов расмий сафар билан Қатарда бўлиб турибди. Рўзиқул Бердиев билан боғлиқ ОАВда пайдо бўлган хабарларга эса президентнинг сафаридан кейин ўтказиладиган ЎФФ раҳбариятнинг навбатдаги мажлисида аниқлик киритилади», дейилган хабарда.

Бундан олдинроқ матбуотда хориждан мутахассис топилгунига қадар Рўзиқул Бердиев терма жамоани бошқариб туриши, у терма жамоани ноябрь ойида бўлиб ўтиши кутилаётган ўртоқлик учрашувларига тайёрлаши ҳақида хабарлар берилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид