Жаҳон | 19:35 / 17.10.2017
4351
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги кўмир конида ўпирилиш, беш кончи ҳалок бўлди

Фото: AFP

Туркия жануби-шарқида жойлашган Ширнак вилоятидаги кўмир конида ўпирилиш юз берди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар қилган.

Кўмир конида юз берган ўпирилиш тагида қолган беш кончи ҳалок бўлди, яна бир ишчини қидириш ишлари давом этмоқда, дея хабар берди DHA агентлиги.

Дастлабки маълумотларда етти кончи қутқарилгани хабар берилганди, бироқ кейинчалик у тасдиқланмади. Хабар қилинишича, ер юзасига олиб чиқилган етти кишидан беш нафари ҳалок бўлган, икки инсон жароҳатланди.

Яна бир кончини қидириш бўйича қутқарув амалиёти давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид