Жамият | 13:54 / 18.10.2017
9887
1 дақиқада ўқилади

Хонадондан ўғрилик фош этилди

2017 йил 15 май куни соат 08:00дан 10:30гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой тумани ҳудудида фуқаро Ф.С.нинг хонадонига унинг ойнаси орқали ғайриқонуний равишда кириб, 500.000 сўм ва 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган Б.Ғ. содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид