Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Сурия қўшинлари террорчилар эгаллаб олган мавзеларга ҳужум бошлади
Сурия армиясининг элита кучлари Дамашқдан 420 км узоқликдаги Дайр аз Зор мавзеларини террорчилардан тозалаш ишларига киришди. Бу ерлар шу пайтга қадар ИШИД террорчилари назоратида бўлган. Ал Манар телеканалининг хабар қилишича, ҳарбий бўлинмалар Ар Россаф ва Ҳай ал Уммал туманларида жангарилар мудофаасини ёриб ўтган ва Порт-Саид кўчаси томон ҳаракатланмоқда. Бундан аввал Ҳасрат, Матар-аль-Қадим ва Канамат қишлоқлари террорчилардан озод этилган эди.
Маълумотларга кўра, ИШИД жангарилари кўплаб қурбонлар берган ва уларнинг сафида жароҳатланганлар бор. Хабар қилинишича, ҳукумат кучлари тарафида Ливаннинг “Ҳизбаллоҳ” ҳаракати жангчилари ҳам қатнашмоқда.
16 октябрь куни аскарлар Дайр аз Зордан шимолда жойлашган Солиҳия ва Ҳусайния аҳоли пунктларидан жангариларни сиқиб чиқарган. Ўтказилган махсус амалиётлар натижасида Дамашқ-Хасака йўли тўсиб қўйилди. Шу билан шаҳардаги ИШИД жангарилари қуршовда қолди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026