Жаҳон | 10:03 / 18.10.2017
10814
2 дақиқада ўқилади

Олмаотада йирик ёнғин рўй берди

Фото: total.kz

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 18 октябрга ўтар кечаси йирик ёнғин юз берди. 3,5 минг м2 майдондаги идора биносидаги ёнғинни ўчириш ишларига 120 дан ортиқ ўт ўчирувчилар жалб этилди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Шаҳар фавқулодда вазият департаменти расмий вакили Сандугаш Баймуҳамбетова шу ҳақда журналистларга маълум қилди.

РИА Новостининг ёзишича, ёнғин ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан ярим кечаси 03:00 да келиб тушган. 

"Ўт ўчирувчилар воқеа жойига борган вақтда вазият қуйидагича эди: икки қаватли офис биносининг томи очиқ аланга домида эди, у ёнида жойлашган цехга ўтаётганди", — деган у. 

Ёнғинни ўчиришга бино мансардида тез аланга олувчи қурилиш материалларидан фойдаланилгани ҳалақит берган. 

"Ўт ўчириш ходимлари ва қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан 05:39 да ёнғин ўчирилди", — деган Баймуҳамбетова.

Алангани ўчиришда 120 кишилик шахсий таркиб ва 27 та ўт ўчириш машинаси, шаҳар коммунал хизматининг 9 та суғориш машинаси жалб этилган. 

Фото: total.kz
Фото: total.kz
Фото: total.kz
Фото: total.kz

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид