Жамият | 14:30 / 19.10.2017
11171
1 дақиқада ўқилади

Яккасарой туманида қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Яккасарой туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Яккасарой туманида 17 октябрь куни соат 16.30 да, 1979 йилда туғилган, Бошлиқ даҳаси 32-уйда яшовчи Д.Г. 150.000 сўм пул эвазига, ўз уйида, 1986 йилда туғилган, Юнусобод тумани, Боғистон 1-тор кўчасида яшовчи Р.О. ва 1989 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Бекобод туманида яшовчи Х.С.ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланди.

Далилий ашё сифатида 150.000 сўм олинди.

Мазкур ҳолат бўйича Яккасарой туман ИИБ томонидан фуқаро Д.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид