Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкаликлар Шимолий Кореяни Россия ва ИШИДдан хавфлироқ деб ҳисоблашмоқда
Фото: Euronews
АҚШнинг аксарият фуқаролари айни вақтда Шимолий Кореяни ИШИД, Россия, Хитой ва Эрондан хавфлироқ деб билишмоқда. Бундан NBC News телеканали ва SurveyMonkey компанияси биргаликда ўтказган сўровнома натижалари дарак бермоқда.
Сўровномага кўра, октябрда респондентларнинг 54 фоизи Шимолий Кореяни бош хавф деб айтишган, ваҳоланки июлда бу кўрсаткич 41 фоиз эди.
Шунингдек, ИШИДни бош хавф деб айтган респондентлар миқдори 28 фоиздан 19 фоизгача, Россиядан қўрқаётган америкаликлар миқдори эса 18 фоиздан 14 фоизгача камайган.
Америкаликлар АҚШ учун бош хавфлар орасида Хитой ва Эронни ҳам айтиб ўтишган, бу давлатларни мос равишда 6 ва 4 фоиз респондентлар бош хавф сифатида кўришмоқда.
Сўралганларнинг кўпчилиги, яъни 64 фоизи Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги низо дипломатик йўл билан ҳал қилинишига умид билдиришган.
Сўровнома 13-17 октябрь кунлари ўтказилган ва унда 5 мингдан кўпроқ америкалик иштирок этган.
Мавзуга оид
17:29
БААга алоқадор компания Трампнинг крипто бизнесида катта улушдор экани маълум бўлди
17:08
Гренландиянинг туб аҳолиси кимлар ва у қандай қилиб Данияга тегишли бўлиб қолган? АҚШ нега бу оролга қизиқмоқда?
15:41
Зеленский: Ҳудудлар масаласида қарор қабул қилиш Путин билан алоқани талаб этади
15:12