Спорт | 19:20 / 19.10.2017
12126
1 дақиқада ўқилади

«Моуриньо зорланишни санъат даражасига кўтарди»

«Арсенал» клубининг собиқ ҳужумчиси Чарли Николас «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» устозлари Антонио Конте билан Жозе Моуриньо ўртасида юзага келган можарога изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо бошқа жамоа бош мураббийлари футболчиларининг жароҳат олишидан жуда кўп зорланишини айтган, Конте эса унга фақат ўзини жамоаси ҳақида ўйлашни маслаҳат берганди.

«Контенинг реакциясини тушуниб турибман. Моуриньо ўтган мавсумни зорланиш билан ўтказди, бу ишни санъат даражасига кўтарди. У ҳар доим ўзини бахтсиз инсондай тутган, ҳозир ҳам шундай. 

У ўзини инсониятнинг асосий душмани сифатида тасвирлаб, бутун дунёни курашга чорлайди, бу борада у жуда иқтидорли. Ҳар доим унинг зорланишини эшитаман» - деди Николас.

Конте Моуриньонинг кинояларига жавоб қайтарди

Мавзуга оид