Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қозоғистонга товон пули тўлайди
Фото: Sputnik
Россия томони «Протон-М» ракета-ташувчиси 2013 йилнинг июлида қулагани туфайли Қозоғистонга экологик зарарни қоплаб бериши керак, дея маълум қилди Қизилўрда вилояти ҳокими Қримбек Кушербоев.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Россия космодром ҳудудида қайси давлат кодекси амалга қилиш бўйича бир қарорга кела олмаган, деб хабар бермоқда Sputnik-Қозоғистон.
«Мен «Протон-М» қулаганининг иккинчи куни ҳодиса жойига келдим. Биз россияликлар билан тил топиша олмадик. Улар – Россия кодекси, биз эса ўз кодексимиз ҳақида гапирдик. Орамизда умумий фикр бўлмади, шунинг учун битта кодексда ишлашимизни белгилаб берувчи қарор қабул қилиниши керак эди. Якунда космодром ҳудудида бизнинг экологик кодексимиз ишлаши ҳақидаги қарорга келинди. Музокараларни олиб бориш анча енгиллашди. Айни дамда ҳукуматлараро комиссия доирасида тегишли зарарни қоплаш масаласи ҳал қилинмоқда. Бу ерда зарар қопланиши ҳақида гап умуман йўқ – албатта бўлади», - дея изоҳ берди Қримбек Кушербоев.
Эслатиб ўтамиз, «Протон-М» 2013 йилнинг ёзида фалокатга учраганди. Ракета белгиланган траекториядан четлашган ҳамда парвознинг биринчи дақиқасидаёқ қулаган.
Мавзуга оид
15:41 / 02.02.2026
Зеленский: Ҳудудлар масаласида қарор қабул қилиш Путин билан алоқани талаб этади
15:12 / 02.02.2026
АҚШ ва Россия яна ядровий қуролланиш пойгаси ёқасида
14:35 / 02.02.2026
Россиянинг Запорижжя туғуруқхонаси ва туманларига зарбалари: камида 9 киши яраланди
13:32 / 02.02.2026