Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди ҳатто қулф ҳам ақлли: Xiaomi ақлли эшик қулфини намойиш этди
Фото: Xiaomi
Xiaomi бармоқ излари, рақамли код, смартфон ёки оддий калит билан очиш мумкин бўлган ақлли эшик қулфини тақдим этди.
Қулф оддий ушлагичли тузилмага эга. Бир томондан бармоқ излари сканери ўрнатилган. Тахминларга кўра, у инсон эшик очаётганида айнан бош бармоқ қўйиладиган жойга тўғри келади. Сканерлаш тизими ўрганишдан тўхтамайди, шундай экан, идентификация жараёни борган сари тезлашади.
Излар қулфнинг ичида шифрланган ҳолатда сақланади, шу боис ҳеч ким уларга чиқа олмайди. Эшикни бармоқ билан 15-марта муваффақиятсиз очишга бўлган уринишдан сўнг сигнализация ишга тушади. Шунингдек муайян асбоб-ускуналар ёрдамида қулфни бузишдан ҳимоя тизими ҳам бор.
Қулфнинг юқори қисмида эшикни код ёрдамида очиш учун рақамли сенсор блок ўрнатилган. Паролни дўстлар ва қариндошларга бериш мумкин. Шу билан бирга эшикни смартфондаги илова орқали ҳам очиш мумкин. Бунинг учун қулфга Bluetooth орқали боғланилади. Фавқулодда ҳолатлар учун эса оддий калит ҳам бор.
Xiaomi ақлли қулфини краудфандинг майдонида намойиш этди. Лойиҳа ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун керакли суммани тўплади, шундай экан, қурилма тез орада сотувда пайдо бўлади. Унинг нархи - 1699 юань (256,7 доллар).
Мавзуга оид
17:00 / 15.12.2025
Xiaomi’дан Янги йил акцияси: 15-31 декабр кунлари Redmi смартфонларига махсус нархлар
00:11 / 14.12.2025
Xiaomi “ChatGPT қотили”ни ишлаб чиқди
23:08 / 07.12.2025
Xiaomi уч букланадиган смартфонини қачон чиқариши маълум қилинди
14:44 / 11.11.2025