Технология | 13:50 / 20.10.2017
3618
1 дақиқада ўқилади

Twitter хавфсизлик тизимини кучайтиради

Фото: Getty Images

Twitter сервис фаолиятидаги қатор ўзгаришлар ҳақида эълон қилди ва уларнинг жорий қилинишига доир тақвим билан бўлишди. Компания блогида шу ҳақида маълум қилинди. 

"Биз биринчи марта шундай даражадаги очиқликни намойиш қилмоқдамиз ва умид қиламизки, бу келгусида ўзаро ишончли муносабатлар ўрнатишга хизмат қилади", - дейилади хабарда.

Компания октябрда одамларнинг рухсатисиз олинган суратларни ҳимоялаш учун "кийимсиз тананинг мувофиқлаштирилмаган тасвири" тушунчасини кенгайтирмоқчи. Шунингдек фойдаланувчиларга аккаунтни блоклашга доир қарорни бекор қилиш имкони тақдим этилади. 

Ноябрда Twitter саҳифани номлашда ҳақоратомуз сўзларни қўллашни тақиқлайди, декабрда эса зўравонликни қўлловчи контентларни ўчиришга киришади.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид