Хитой 6 йилдан сўнг 5G тармоғи бўйича дунё етакчисига айланади

Фото: Fotolia
2023 йилга келиб дунёда миллиарддан зиёд 5G фойдаланувчиси бўлади. Шу билан бирга, уларнинг ярмидан кўпи Хитойда яшайди. CCS Insight тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, айнан Хитой янги мобиль алоқаси стандартини жорий этиш учун асосий синов «полигони»га айланади, деб хабар бермоқда CNBC.
«Хитой 5G тармоғида ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари ва маҳаллий Huawei компанияси смартфонларининг сотувлари ошиши, жуда ажойиб тезлик туфайли етакчига айланади. Мамлакат расмийлари ХХР янги технологияларнинг ривожланиши бўйича глобал трендга бошчилик қилишини хоҳлашмоқда. Хитойлик фойдаланувчиларнинг деярли барчаси ҳозирда 4G стандартига ўтган», - дея айтиб ўтди Марина Койчева, CCS Insight’нинг прогнозлаш бўйича вице-президенти.
Компания таҳлилчиларининг тахминига кўра, янги мобиль алоқа стандартига глобал ўтиш 2020 йилда бошланади. 2023 йилга келиб, 5G тармоғидан бутун дунё бўйлаб бир миллиарддан ортиқ одам фойдаланади. 2025 йилда эса янги стандартнинг абонентлари сони 2,5 миллиарддан ошади.
Айтганча, бу ҳафта Qualcomm компанияси мобиль қурилмада 5G стандартига биринчи синов уланишини намойиш этди. Тажриба давомида эришилган натижа фойдаланувчиларга маълумотларни 1 Гбит / с тезликда юклаш имконини беради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу 12 сонияда 2 соатлик HD шаклдаги фильмни юклаб олиш дегани. Qualcomm’нинг хабар беришича, у 28 ГГц миллиметрли диапазонда ишловчи Snapdragon X50 NR модем чипини қўллаган.
Бироқ 5G’ни жорий этиш йўлида ҳали кўп тўсиқларни енгиб ўтиш керак. Мисол учун, мутахассислар маълумотларига кўра, 28 гигагерцли радиочастотада овозли сигналларини узатиш сифати абонентлар ўртасидаги масофа бир неча километрга ошса, сезиларли даражада ёмонлашади. Бошқа тўсиқлар ҳам мавжуд: кўплаб базавий сигнал узатиш станцияларини жойлаштириш, Европа каби жаҳон минтақаларида мобиль алоқа бозорининг парчаланиши, шунингдек тартибга солувчи идораларнинг ҳаракатлари.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Ericsson ва Intel компаниялари Хитой ҳудудида 5G тармоғининг биринчи кенг кўламли синовларини ўтказди. Синовлар Пекинда 3,5 гигагерцли частоталар диапазонида амалга оширилди.
Мавзуга оид

15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди

15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди

20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди

01:02 / 25.10.2024