Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадрид Каталония ҳукуматини ҳокимият тепасидан четлатди
Испания вазирлар маҳкамаси раиси Мариано Рахой Каталония президенти Карлес Пучдемон ва унинг ҳукуматини лавозимдан четлатди. Минтақада олти ой ичида бўйича муддатдан ташқари сайловлар ўтказилиши лозим. Бу ҳақда El Español хабар бермоқда.
Шу тариқа Мадрид Испания Конституциясининг 155-моддасини ҳаракатга келтирди, у мухторият устидан вақтинчалик тўғридант-тўғри бошқарув имкониятини беради.
«Каталония мухторияти тўхтатилмаяпти, фақатгина ҳокимият тепасидан ҳукуматни қонун ва конституция доирасидан чиқиб кетишга мажбур қилган шахслар четлатилмоқда», - дея таъкидлаб ўтди бош вазир.
Рахойнинг сўзларига кўра, ушбу чора бир неча мақсадларни назарда тутади. Улар орасида – минтақа ҳудудида конституция ҳаракатини тиклаш, «нормал ҳаёт» ҳамда мухторият билан аввалги муносабатларга қайтиш, иқтисодиётни тиклаш ва сайловларни «нормал шароитларда» ўтказиш.
Мавзуга оид
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026