Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Музработ туманига янги ҳоким тайинланди
Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Музработ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берган.
Унда туман ҳокими вазифасида самарали фаолият юритиб келаётган Улуғбек Қосимов Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланганлиги сабабли вазифасидан озод этилиб, Музработ тумани ҳокими лавозимига Жовли Норбоевич Холмуродов номзоди бир овоздан тасдиқланди.
Сессияда Ж.Холмуродов сўзга чиқиб, ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида бор куч ва ғайратини сафарбар этишини, алоҳида таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Денов тумани собиқ ҳокими Бахром Маматқулов пахта мавсумида сусткашлик билан ишларни ташкил этгани туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026