Жамият | 10:40 / 21.10.2017
17259
5 дақиқада ўқилади

Шароф Рашидов номидаги маҳалла гузари қачон қурилади?

Фото: KUN.UZ

Шу кунларда республикамиз бўйлаб атоқли давлат арбоби, шоир Шароф Рашидовнинг 100 йилллик таваллуди кенг миқёсда нишонланмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар, Миробод туманидаги Шароф Рашидов номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам юбилейга алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда.

Шуни айтиш керакки, Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллик тўйи  арафасида маҳаллада Президент фармонига асосан Шароф Рашидов номидаги замонавий маҳалла гузари бунёд этилиши маҳалла аҳли учун чинакам қувончли хабар бўлган эди. Бироқ, маҳалла гузари қурилмади.  

Ёдингизда бўлса, Миробод туманида Шароф Рашидов маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий маҳалла гузари қурилиши борасида аҳоли норозиигини ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, мазкур қурилиш бўйича махсус комиссиия тузилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар аниқланган. Комиссия қурилиш ишларини вақтинча тўхтатган ва мазкур замонавий маҳаллал гузарини қайтадан лойиҳалашга йўналтирган эди. Режага кўра эса мазкур замонавий маҳалла гузари Шароф Рашидовнинг 100 йиллик таваллуди арафасида фойдаланишга топширилиши керак эди. Биз мазкур замонавий маҳалла гузари билан қизиқдик. 

Шароф рашидов МФЙ раиси Севара Асомова:

— Ушбу маҳалла маркази қурилиши бошланиши билан маҳалла кенгаши аъзолари билан доимо йиғилиб турибмиз. Бу борада Кенгашнинг қарори ҳам бор. Маҳалламизда гузар атрофида истиқомат қилувчилар ўзлари Президентимиз номига ташаккурнома ҳам битиб, имзолаб беришган. Ҳозир маҳалла гузари қайтадан лойиҳалаштирилди. Энди буни қуриш буёғи бизнинг қўлимизда эмас. Ҳокимият арбоблари нимани лозим топишса, шу бўлади. Маҳалла гузарини қўриш учун (“Ордер Макс прожект» МЧЖ) болалари тиним билмай ишлаётганди, баъзи бир яшовчиларга бу қурилишлар ёқмади ва тўхтатилди. Халдқ ҳам нега қурилиш тўхтатилди деб менга савол бермоқда. Мен бу саволга жавоб бера олмайман. Бизда мавжуд архитектура ва қурилиш ишларига масъул идоралар бор, уларнинг хулосаси кутиб турилибди.

Маҳалла раиси сўзларини эса маҳалланинг нуроний кексаларидан иборат кенгаш вакиллари ҳам тасдиқлашди.

Шундан сўнг, мазкур маҳалла гузарини бунёд этишга масъул бўлган «Ордер Макс прожект» Масулият чекланган жамияти билан боғландик. Унинг раҳбари Шоазиз Шомаҳмудов билан гузар лойиҳаси ҳақида суҳбатлашдик. 

— Дарҳақиқат, бу маҳалла гузарини лойиҳалаштириб, қуриб, октябрь ойида Ш.Рашидовнинг юбилейлари кенг нишонланадиган санагача бинони тахт қилиб топшириш вазифасини олган эдик. Маълум бир сабабларга кўра, дастлабки лойиҳамизда айрим качиликлар ва аҳолидан келиб тушаётган айрим эътирозлар сабабли қурилиш ишлари Миробод туман ҳокимлиги томонидан тузилган комиссия хулосасига кўра июль ойининг бошларида тўхтатилди. Кейин бошқа лойиҳа ишлаб чиқдик. Аҳолининг эътирозларини инобатга олиб, аллея, болалар майдончаси ва автотураргоҳ жойлаштирдик.

Дарҳақиқат, аҳоли эътирозлари инобатга олинди. Камчиликлар бартараф этилди. Лойиҳа қайтадан шакллантирилди. Қурилиш ишларига рухсат бериш билан боғлиқ барча ташкилотлар ва мутахасисслар ижобий хулоса берди. Фақат “Тошкентбошпланлити” давлат унитар корхонаси томонидан рухсат берилмаяпти. 

Биз “Тошкентбошпланлити” давлат унитар корхонаси бош мухандиси Шарофат  Юлдашевага қўнғироқ қилдик. Бироқ Шарофат Юлдашева телефон орқали ахборот бермаслиги айтди. 

Энди маслага холис ёндашиб кўрсак, 2009 йилда тасдиқланган Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 21 банд 1 қисмида: “Турар-жой бинолари, турар-жой ва жамоат, шунингдек саноат бинолари ўртасидаги масофа-лар қуёш нурининг тушиши (инсо-ляция) ва ёритилганликни ҳисоб-лашлар асосида, асосий турар-жой бинолари ва хонадонлари ёнидаги ҳовлиларнинг кўриниши чегаралари, шунингдек ёнғинга қарши талабларга мувофиқ тарзда қабул қилиниши зарурлиги қайд этилган.

“Тошкентбошпланлити” давлат унитар корхонаси лойиҳага айни ушбу бандга асосланиб эътироз билдирмоқда. “Order Max Project” МЧЖ эса   “Замонавий махалла гузари” – лойиҳасида оралиқ масофалар қуёш нурини тушиши (инсоляция) ва ёнғинга қарши талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, ваколатли ташкилотлардан хулосалар олган. Бироқ мазкур хулосаларни “Тошкентбошпланлити” давлат унитар корхонаси ёқламаяпти. 

Умид қиламизки, масала ижобий ечим топиб, тез орада замонавий маҳалла гузарининг тароватидан фарзандларимиз, ота - оналаримиз баҳраманд бўлишади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид