Жамият | 19:13 / 21.10.2017
11171
1 дақиқада ўқилади

Шуманайда “Агробанк” филиали раҳбари жиноий жавобгарликка тортилди

Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманидаги “Агробанк” туман филиали раҳбари А.Б. ўз хизмат лавозимидан фойдаланиб “Таза базар” ОФЙда истиқомат қилувчи фуқаро У.Н.га тегишли бўлган пластик картасидаги 5 миллион сўм пулни алдов йўли билан ўзлаштириб, ўз мақсади йўлида ишлатиб юборган, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Бу ҳолат бўйича А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-бўлими билан жиноий иш қўзғатилиб, етказилган моддий зарур жабрланувчига тўлиқ қайтариб берилди. 

Мавзуга оид