Тошкентда Жанубий Корея фуқаросига ҳужум қилган шахс қўлга олинди
2017 йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 23:40ларда, З.Х. босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Миробод тумани ҳудудида, Жанубий Корея фуқароси М.Ч.Ё.га ҳужум қилиб, унинг соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, икки дона “Samsung” русумли уяли телефонлари, фуқаролик паспорти ҳамда 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик, яъни ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024