Жаҳон | 10:35 / 22.10.2017
20899
1 дақиқада ўқилади
Хайрия концертига АҚШнинг барча собиқ президентлари ташриф буюрди
АҚШнинг Техас штатида ташкиллаштирилган хайрия концертида айни пайтда тирик бўлган АҚШнинг барча собиқ президентлари, жумладан Жимми Картер, Катта Буш ва унинг ўғли Жорж Буш, Билл Клинтон ҳамда Барак Обама иштирок этди.
Маълумотларга қараганда, концертдан тушган маблағлар табиий офатлардан зарар кўрган америкаликларнинг эҳтиёжи учун ишлатилади. Шунинг учун, мазкур концерт рамзий маънода Ҳарви тўфоннидан энг кўп зарар кўрган ҳудуд - Техасдаги Коллеж-Стейшен шаҳрида ўтказилди.
Тадбир давомида амалдаги АҚШ президенти Дональд Трампнинг видео мурожаати қўйиб эшиттирилди. Шунингдек, Катта Бушдан ташқари барча собиқ давлат раҳбарлари минбардан нутқ сўзлаб юртдошларини ғайратли бўлишга чақирди.